Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Спорт

Халқаро дзюдо федерацияси президенти: Ўзбекистон жаҳон чемпионатига жуда жиддий тайёргарлик кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Тошкентда бўлиб ўтадиган дюздо бўйича жаҳон чемпионатининг асосий меҳмони сифатида  пойтахтимизга келган Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер бошчилигидаги делегация Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда  Дунё АА мухбири.


Унда дзюдо бўйича жаҳон чемонатига сўнгги тайёргарлик ишлари  муҳокама қилинди.

Мариус Визер мамлакатимиз ўз тарихида биринчи бор қабул қилаётган жаҳон чемпионатига юксак даражада тайёргарлик кўраётганини, жараён кутилганидан ҳам аъло даражада кетаётганини таъкидлади. Айниқса, спортчи ва мураббий, делегацияларнинг бошқа аъзолари, хорижий ОАВ вакиллари учун яратилган шароитлар, транспорт-логистика тизими ҳақида ижобий фикрларни билдирди.

Ўз навбатида, Адҳам Икромов нуфузли мусобақага тайёргарлик Президентимиз ва ҳукуматимиз назоратида экани, уни юқори савияда ўтказиш орқали Янги Ўзбекистоннинг имкониятини бутун дунёга кўрсатиш режалаштирилганини билдирди. Шунингдек, у дзюдо мамлакатимиз ёшларининг севимли спорт турларидан экани, бу каби йирик турнирларга мезбонлик қилиш орқали ёш авлод вакилларини спортга янада кенг жалб қилиш кўзда тутилганини таъкидлади.

Учрашув давомида Халқаро дзюдо федерацияси ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, юртимизда йирик мусобақаларни мунтазам ташкил қилиш, ёшлар ўртасида дзюдо оммавийлигини ошириш каби истиқболли масалалар хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6-13 октябрь кунлари Тошкентда катталар ўртасида  дзюдо бўйича жаҳон чемпионати  бўлиб ўтади.

Мавзуга оид

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун кад...

Россия Федерациясининг Урал давлат жисмоний тарбия университети билан олиб борилган онлайн...

Самарқанд яриммарафони ғолиблари аниқлан...

Самарқанд шаҳрида иккинчи марта ўтказилган анъанавий «Samarkand Half Marathon» яриммарафон...

Япония Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Бут...

6-13-октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг фахрий меҳ...

Сўнгги янгиликлар