Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Таълим

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшлар харажатлари давлат томонидан қопланади


ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат хизматлари агентлиги малумотига таяниб.

 Бунда, имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган. Имтиҳон топшириш харажати 2021 йил 1 майдан бошлаб компенсация қилиниши бошланади.

CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади.

Ариза берувчи имтиҳон топшириш вақтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.

Ушбу давлат хизмати учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали мурожаат қилиниши мумкин бўлади.

Имтиҳон харажатлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланади.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Буюк Британия университетл...

Кеча Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан Самарқанддаги Халқаро туризм университ...

Ўзбекистон элчихонаси: ТДИУда Буюк Брит...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) ва Порт...

Мактабгача таълим вазири KOICA раҳбари П...

Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси р...

Сўнгги янгиликлар