Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Июль/2020   Жамият

Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди


БУХОРО, 9 июль. /«Дунё» АА/. Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлигида Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш масалалари бўйича онлайн ўқув-семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссиясининг 2020 йил 17 июндаги йиғилишида тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ ташкил этилган тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъуллари, Халқаро меҳнат ташкилоти вакили О.Липкану, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот вакиллари, иш берувчилар конфедерацияси, Савдо-саноат палатаси, фуқаролик жамияти фаоллари, Бухоро вилояти фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластери раҳбарлари ҳамда иш берувчилар иштирок этди.

Карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ўтказилган мазкур тадбир давомида тингловчилар мажбурий меҳнат тушунчасининг мазмун-моҳияти, пахта-йиғим терими даврида мавсумий ишчиларни ишга қабул қилишда нималарга амал қилиш зарурлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлди.

Мавзуга оид

Бугун “Жиноят процессида медиациянинг ўр...

Халқаро конференция «Zoom» онлайн платформасида бўлиб ўтади....

Адлия вазири: биз ҳамкорлик қилишга тайё...

Аввал хабар қилганидек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигид...

Самарқандда Марказий Осиё II судьялар му...

Самарқанд шаҳридаги “Форумлар саройи”да Марказий Осиё II судьялар мулоқоти бўлиб ўтмоқда....

Сўнгги янгиликлар