Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Апрель/2021   Медиа

Халқаро пресс-клуб ва «The Korea Times» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланади


СЕУЛ, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Сўнгги вақтларда Жанубий Кореянинг етакчи оммавий ахборот воситалари, хусусан, инглиз тилида нашр этиладиган йирик газеталардан бири - «The Korea Times» Ўзбекистон имижини тарғиб қилишда мамлакатимиз элчихона билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Бугун мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси ходимлари «The Korea Times» газетаси вакиллари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Унда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати мазмун моҳиятини хорижий муштарийлар ва Жанубий Корея кенг жамоатчилиги орасида тарғиб қилишга қаратилган туркум мақолаларни нашр этишга келишиб олинди.

Томонлар, шунингдек, Халқаро пресс-клуб билан «The Korea Times» газетаси ўртасида имзоланиши режалаштирилган ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми лойиҳасини муҳокама қилди. Ушбу ҳужжат ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, келажакда мутахассисларнинг ўзаро ташрифларини амалга оширишни ўз ичига олади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон-Германия онлайн саммити натиж...

Германиянинг етакчи ахборот порталларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия...

"Европа Иттифоқи - Ўзбекистон" дўстлик г...

Европа парламентининг "Европа Иттифоқи - Ўзбекистон" дўстлик гуруҳи веб-сайтида жорий йил ...

Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги ўзгари...

Ўмон Султонлигининг етакчи нашларидан бири - «Асда Оман» газетаси («Ўмон садоси») веб-сайт...

Сўнгги янгиликлар