Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Октабрь/2020   Долзарб

Халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекгидроэнерго» фаолиятини барқарор дея баҳолади


ТОШКЕНТ, 22 октябрь. «Дунё» АА/. «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчи корхоналар орасида биринчи бўлиб «Fitch Ratings» халқаро кредит рейтингининг «B+» (барқарор) даражасини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекгидроэнерго»  акциядорлик жамияти Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур рейтинг даражаси «Ўзбекгидроэнерго»ни дунёнинг машҳур инвесторлар бозорларига аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳисоботларига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга биринчи Ўзбекистоннинг ишлаб чиқарувчи корхонаси сифатида танитади.

Ушбу натижа келгусида «Ўзбекгидроэнерго»нинг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий кредитлари ва инвестицияларни давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри жалб қилиш имконини беради.

Шу билан бирга, корхонага келгусида ўз евробондларини Лондон фонд биржасида жойлаштириш имконини тақдим этади.

Мавзуга оид

Элчи Абат Файзуллаев: Давлатимиз раҳбари...

Ўзбекистоннинг Европа давлатлари билан икки ва кўп томонлама алоқалари тобора стратегик ма...

Матильда Димовска: БМТ Тараққиёт дастури...

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска...

Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатларидаги дипл...

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хориж...

Сўнгги янгиликлар