Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Июнь/2020   Спорт

Халқаро теннис федерацияси Токио Олимпиадаси учун янгиланган тизимини эълон қилди


ТОШКЕНТ, 10 июнь. /«Дунё» АА/. Халқаро теннис федерацияси (ITF) коронавирус пандемияси сабаб 2021 йилга қолдирилган Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун ушбу спорт тури бўйича саралаш босқичининг янги тизимини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Унга кўра, Токио Олимпиадаси иштирокчилари 2021 йилнинг 7 июнь кунидаги жаҳон рейтинги ҳолатига кўра аниқлаб олинади.

Теннисчиларнинг иштироки билан боғлиқ аввалги талаблар эса сақланади. Яъни, Олимпия ўйинларида (Паралимпия ўйинларида ҳам) 64 нафар теннисчи иштирок этади. Ҳар бир мамлакатдан энг кўпи билан 12 нафар (6 нафардан эркак ва аёл) теннисчи қатнашиши мумкин. Жуфтлик мусобақаларида 32, жуфтлик йўналишида эса 16 нафар теннисчи қатнашади. Юқоридаги тизим аравачада баҳс олиб борадиган Паралимпия теннисчиларига ҳам тааллуқли.

Эслатиб ўтамиз, саралаш мусобақалари қоидаларига кўра, ҳамюртимиз Денис Истомин 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларидаги муваффақиятли иштироки сабаб Токио Олимпиадасига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари...

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-23) аъзолари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё...

Муроджон Аҳмадалиев ноябрда чемпионлик к...

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев шу пайтга қадар профессионал боксда 8 та жанг ўтказиб, ...

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-19 Осиё...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатмиз мезбонлигида бўлиб ўтадиган 202...

Сўнгги янгиликлар