Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Июнь/2023   Президент

Халқаро валюта фонди Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашни кенгайтиради

ТОШКЕНТ, 6 июнь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрида Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Халқаро валюта фонди ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, жумладан, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, пул-кредит ва фискал сиёсатни такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар каби устувор йўналишларда янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда ХВФ билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Бу даврда фонднинг 70 дан ортиқ миссияси Ўзбекистонда бўлди, эксперт-техник кўмак кенгайиб бормоқда.

ХВФ раҳбари Кристалина Георгиева Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлади ҳамда унинг амалга оширилишига бундан буён ҳам кўмаклашишига тайёрлигини билдирди.

Глобал иқтисодиёт ва барқарор тараққиётга оид долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу билан Ўзбекистон Президентининг Самарқандга ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Мавзуга оид

Давлатимиз раҳбари мактаблар ва маҳаллал...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ёшлар, спорт, соғлиқни сақлаш, электр энергияси соҳаларида...

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Н...

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида Нур-Султон шаҳрида мамлака...

Ўзбекистон Президенти Тошкентга келган Т...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг ...

Сўнгги янгиликлар