Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   Таҳлил

ХАТМ раҳбари Дониёр Қурбонов: Aсосий вазифа Aфғонистонни минтақавий алоқаларга жалб қилиш бўйича ҳаракатларни давом эттиришдан иборат


ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё»АА/. Россия халқаро тадқиқотлар ассоциациясининг ХIII Конвенти доирасида ўтказилган махсус сессияда сўзга чиққан Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази (ХАТМ) директори вазифасини бажарувчи Дониёр Қурбонов Aфғонистонга зудлик билан ёрдам кўрсатиш ва ўзаро алоқалар ўрнатиш зарурлигини таъкидлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АA мухбири.

“Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда минтақавий ҳамкорлик, Aфғонистон сиёсатини фаоллаштириш ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан ўзаро алоқада тўплаган тажрибаси дипломатик ҳаракатлар методи, шу жумладан, Толибон ҳаракати билан асосий масалалар бўйича мақсадли иш олиб бориш билан мавжуд тарангликни камайтиришга ёрдам беради, - дея қайд этди эксперт. – Ўзбекистон томони бунга аллақачон киришган. 7 октябрь куни ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги расмий делегация Кобулда Aфғонистон ҳукумати ва ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан музокаралар ўтказиб, ёрдам кўрсатиш ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларини, жумладан, инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилди.

Ўзбекистон – жаҳон ҳамжамиятининг янги ҳукумат билан гуманитар инқироз, қочқинларнинг чиқиб кетиши ва халқаро терроризмнинг кучайиши олдини олиш учун зарур бўлган ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш тарафдори. Шу билан бирга, бизнингча,  Aфғонистон валюта захираларини таъқиқдан чиқариш муҳим.

Aфғонистонни минтақавий алоқаларга жалб қилиш бўйича ҳаракатларни давом эттириш ҳам асосий масала бўлиб қолмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистон чегара транспорти инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кўп ишларни амалга оширгани туфайли булардан афғон томонга ёрдам кўрсатиш ва юклар жўнатишда кенг фойдаланилмоқда.

Янги ҳукумат билан Мозори Шариф-Кобул-Пешовар темир йўли ва Сурхон-Пули-Хумри электр узатиш линияси қурилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш бошлаб юборилган.

Термиздаги таълим марказидан Aфғонистон учун кадрлар тайёрлашда қайтадан фойдаланиш мумкин.

Ўзбекистонда, шунингдек, Aфғонистондаги вазият июль ойида ўтказилган Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича Тошкент конференциясида эълон қилинган ташаббусларнинг ривожланишига тўсқинлик қилмаслигига ишонади.

Aксинча, Aфғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш муаммоларини ҳал этиш, шу жумладан терроризм ва радикаллашув таҳдидларига қарши курашиш, икки минтақа давлатларининг хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини осонлаштиради. Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг Aфғонистонни минтақавий савдо -иқтисодий алоқалар ва инфратузилма лойиҳаларига жалб қилиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлари, шубҳасиз, икки минтақа ўртасида ҳамкорлик механизмлари қурилишини таъминлайди.

Умуман олганда, Aфғонистондаги вазиятнинг ривожланиши билан боғлиқ муаммоларнинг ечими янги ҳукумат билан алоқаларни фаоллаштиришда, тезкорлик билан ёрдам кўрсатишда ва ўзаро алоқаларни манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ва оқилона муроса асосида ўрнатишда кўринади”.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг янги кўп томонлама диплом...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакат...

Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсати: Марка...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга М...

ЕОИИ ҳудудида дори воситаларини ишлаб чи...

ЕОИИ ҳудудида дори воситаларини ишлаб чиқариш хусусиятлари...

Сўнгги янгиликлар