05/Апрель/2020 Жамият
ТОШКЕНТ, 5 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Хайрияларни мувофиқлаштириш марказида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Марказда доимий тарзда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 90 нафардан зиёд кўнгилли ёшлар ихтиёрий асосда фаолият олиб бормоқда. Шунингдек,
– аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш мақсадида очилган “Call-center”нинг 1197 қисқа рақами соат 9:00 – 17:00 оралиғида мунтазам ишламоқда;
– келиб тушган мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилмоқда;
– манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари юк ташиш учун мўлжалланган автоуловлар орқали манзилларига етказилмоқда.