Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


29/Май/2020   Иқтисодий дипломатия

Хазораспда Малайзия инвестицияси асосида каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқариш заводи қурилади


КУАЛА-ЛУМПУР, 29 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида «Ўзкимёсаноат» ва Малайзиянинг «Serba Dinamik International Limited» (SDIL) компанияси раҳбарлари иштирокида онлайн-музокара ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

 Музокарада «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарма бошлиғи Жўрабек Мирзамаҳмудов, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари иштирок этди. «SDIL» томонидан муҳокамаларда компания вице-президенти Палендраном Палачандраном қатнашди.

Учрашув иштирокчилари Хоразм вилояти «Хазорасп» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқариш заводини қуриш масалаларини муҳокама қилди.

Мазкур лойиҳа тўлиқ Малайзия инвестицияси асосида барпо этилади. Унинг умумий қиймати 250 миллион доллардан иборат.

 «SDIL» вакиллари лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришини билдирди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда Европанинг «ThyssenKrupp» компанияси билан биргаликда заводнинг меъморий режалаштириш лойиҳаси бўйича иш олиб борилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа ҳужжатларини миллий қонунчилик талабларига мувофиқ мослаштириш юзасидан келишувни имзолаш учун «Ўзинжиниринг» лойиҳалаштириш институти билан музокаралар ўтказилмоқда.

Тупроқни ўрганиш, бурғулаш жойларини аниқлаш, геодезик тадқиқотлар, туз ва сув намуналарининг лаборатория синовларини ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларига тайёргарлик кўриш билан шуғулланадиган эксперт гуруҳининг республикага ташрифи режалаштирилган.

Видеоконференция якунларига кўра «Ўзинжиниринг» лойиҳалаштириш институти билан лойиҳа ҳужжатларини мослаштириш, «SDIL» ҳамда «TKUCES» компаниялари эксперт гуруҳининг ташрифини республикага мунтазам парвозлар очилиши билан ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Евр...

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеч...

Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари иқтисоди...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти ...

Германия савдо расталарида ўзбек помидор...

Германияга ҳаво йўли орқали етказиб берилган ўзбек помидорларининг биринчи жўнатмаси Берли...

Сўнгги янгиликлар