Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Август/2022   Ҳамкорлик

ХХР ташқи ишлар вазири Хитой Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 7 август. /«Дунё» АА/. Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга амалга оширган ташрифлари якуни бўйича журналистларга интервью берди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 


Хитойнинг етакчи “Синхуа” давлат ахборот агентлиги Ван Ининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мавжуд консенсусдан ўзаро сиёсий ишончни чуқурлаштириш ва тараққиёт стратегияларининг боғлиқлигини мустаҳкамлаш учун устувор йўналиш сифатида фойдаланишга, шунингдек, икки томонлама муносабатлар эришилган ютуқларга таяниши ва янги тараққиёт сари интилиши учун биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олгани маълум қилинган.

Томонлар “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ҳамкорликни сифат жиҳатдан юксалтириш, йиллик савдо айланмасини 10 миллиард АҚШ долларига етказиш ва янги мақсадларни белгилашга келишиб олди, деб ёзган Агентлик.

Ван И, шунингдек, Хитой Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди, дейилади “Синхуа” хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказди, ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

 

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати олган сурат

Мавзуга оид

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марка...

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида дипломатик мунос...

Тошкентда МДҲга аъзо давлатларнинг саноа...

Кеча Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Саноат сиёсати бўйича кенгашининг гибр...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳуқуқ-тартиб...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академияси, ...

Сўнгги янгиликлар