Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Ноябрь/2020   Иқтисодиёт

Хитой бозорига Ўзбекистон асал ва асал маҳсулотларини экспорт қилишга тегишли рухсат олинди


ТОШКЕНТ, 21 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачилкини ривожлантириш давлат қўмитаси масъуллари ва Хитой Божхона бош маъмурияти вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.

Онлайн-тадбирда  асал маҳсулотларини етиштириш, жумладан Қўмита ва Хитой Божхона бош маъмурияти ўртасида 2019 йил 27 август куни Пекин шаҳрида имзоланган Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган асал бўйича текширув, карантин ва ветеринария талаблари борасидаги битимга оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди.  

Учрашув давомида Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилиниши кутилаётган асал маҳсулотининг соғлиқ сертификати Хитой масъуллари томонидан тасдиқлангани ва Ўзбекистоннинг 6 та асал ишлаб чиқарувчи субъектлари муваффаққиятли тарзда Хитойга асал юборувчи компаниялар рўйхатидан ўрин олгани қайд этилди.  

Таъкидлаш жоизки, бу орқали эндиликда ушбу корхоналар учун Ўзбекистон Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг инсонлар ва ҳайвонлар соғлигини сақлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги тегишли қонун хужжатлари, мавжуд стандартлар ва белгиланган меъёрлар, шунингдек мазкур битим талаблари асосида асал ва асал маҳсулотларини Хитойга экспорт қилишга тегишли рухсат олинди.

Видеомулоқот давомида келгусида бу борадаги амалий саъй-ҳаракатларни изчил давом эттириш ҳамда Хитойга асал экспорт қилмоқчи бўлган бошқа истиқболли компанияларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиш учун тегишли чоралар кўрилишига келишиб олинди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистондан Хитойга гўшт ва сут маҳсулотлари ҳамда парранда маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, Хитой томонини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар тақдим қилиниб, бу йўналишдаги ишларни янада тезлаштириш ва тегишли битимни имзолашга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Инновацион ривожланиш вазири Ўзбекистонн...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон Респ...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривож...

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқ...

Марказий банк Ўзбекистонда халқаро захир...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатимиздаги халқаро захиралар бўйича навбатдаг...

Сўнгги янгиликлар