Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Июнь/2020   Иқтисодиёт

Хитой компанияси сармоявий лойиҳани амалга оширишга тайёр


ПЕКИН, 12 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасида «Beijing Xinshiyuan Technology Development Co. Ltd.» вакиллари билан онлайн музокара ўтказилди.

Бўлиб ўтган мулоқот чоғида қурилиш материаллари ва кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш сингари соҳаларда сармоявий ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Хитойнинг «Beijing Xinshiyuan Technology Development Co. Ltd.» компанияси раҳбари Ан Хуэй Қорақалпоғистон Республикасида юқорида қайд этилган соҳалар бўйича сармоявий лойиҳаларда иштирок этиш юзасидан қизиқиш билдирди.

Онлайн музокаралар чоғида лойиҳа молиялаштирилиши шартлари ва унинг ҳаётга татбиқ этилиши борасида бундан кейин кўриладиган тадбирлар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Музокаралар якуни бўйича Хитой компанияси вакиллари ва мутахассисларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик юзасидан тегишли ҳужжатни имзолашга келишиб олинди.

 

Шуҳрат Умиров,

“Дунё” АА мухбири,

Пекин

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва БАА ҳамкорликдаги янги инв...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Бирлашган Араб Амирликлари энергетик...

“Airbus Helicopters” Ўзбекистон билан ҳа...

Вертолёт ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири “Airbus Helicopters” Ўз...

Ўзбекистон ва Корея Республикаси маркази...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Корея Республикаси Марказий банки (Корея банки) ...

Сўнгги янгиликлар