Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Хитойда таҳсил олаётган ватандош талабаларга Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида тушунчалар берилди

ГУАНЧЖОУ, 27 март. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси ходимлари Хунань провинциясига ишчи ташрифи доирасида Марказий Жанубий университетда (Central South University- CSU ) таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбир аввалида талабаларга консуллик масалалари юзасидан тўлиқ маълумот берилди, шунингдек, янги паспорт ва гувоҳномалар олиш,  тегишли маълумотномаларни расмийлаштириш тартиблари тушунтирилди.

Жорий йилнинг 30 апрель кунига белгиланган муҳим сиёсий тадбир-умумхалқ референдуми тафсилотлари урғуланди. Бўлажак референдумда  ҳар бир овознинг муҳимлиги ва Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ислоҳотлар биринчи навбатда инсон қадрини оширишга қаратилгани  алоҳида таъкидланди.  

Хусусан, Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича жамоатчилигимиз томонидан  220 мингдан ортиқ таклифлар юборилгани ва улар натижасида Конституциявий комиссия томонидан  Асосий қонун лойиҳасининг якуний таҳрири тайёрлангани билдирилди.

Ўз навбатида, талабалар чуқур билим олишга, бўлажак сиёсий тадбирда фаол иштирок этиш орқали ўз  оилалари ва мамлакатимиз равнақи йўлида муносиб ҳиссаларини қўшишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

CSU Хитой таълим вазирлиги бошқарувидаги миллий университет ҳисобланади. Университет замонавий ўқув қуроллари ва жиҳозларига эга 4 та миллий даражадаги лабораторияларга эга. Бугунги кунда ушбу олий таълим муассасасида 50 минг талаба 10 та йўналишда таҳсил олмоқда. 

Мавзуга оид

Қирғизистонлик экспертлар Ўзбекистоннинг...

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Қирғизистон Президенти ҳузуридаги Миллий Стратегик тадқиқ...

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташки...

Мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси ташаббуси билан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги т...

Сингапурдаги ватандош: Янгиланаётган Кон...

Бегзодбек Икромов, «London School of Business and Finance» институти талабаси...

Сўнгги янгиликлар