Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Июль/2022   Саналар

Хитойдан муносабат: Ёшларга эътибор уларни Ватан равнақига ҳисса қўшишга ундайди

ПЕКИН, 3 июль. /«Дунё» АА/. Хитой вакиллари Ўзбекистон ёшлари куни муносабати билан ўз табригини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Яньмэй Чжу, Хитойнинг «BGI Group»,  компанияси вице-президенти:

- Аввало, Ўзбекистон ёшларини Ёшлар куни билан табриклайман.

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсати, ҳар томонлама ривожланган ёш авлодни тарбиялаш, иқтидорлиларни излаб топиш, таълим сифатини ошириш, ёшларни иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал этиш, халқаро алмашинув ва очиқ ҳамкорликни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани диққатга сазовордир.

Сўнгги йилларда ушбу вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар Академияси ва бошқалар ташкил этилди.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳар қандай мамлакат учун ёшлар доимо унинг келажагини англатади. Демак, Ўзбекистон ёшлари олға интилиши, янги билим ва тажриба орттириши, малакасини ошириши, орзу-умидларини рўёбга чиқариши лозим.

Хитойнинг йирик компанияси раҳбари сифатида шуни айтишим мумкинки, компаниямиз биз билан янги технологияларни ўрганишга, ҳаёт илми ва технологиясини одамлар манфаати йўлида тарғиб қилишга ва келажакка биргаликда қарашга тайёр Ўзбекистон ёшларини чин дилдан қутлайди.

Чжан Хонпин, «Синьцзян Осиё-Европа халқаро савдо маркази» раиси:

 - Кучли ва ҳар томонлама ривожланган ёшлар ҳар қандай давлатнинг фаровон келажагининг гаровидир.

Ўзбекистонда ҳар йили 30 июнь - Ёшлар куни сифатида кенг нишонланиши республика раҳбариятининг ёш авлодга - ўзбек халқи ва давлатчилиги келажагига бўлган юксак эътиборидан далолат беради.

Байрам арафасида Ўзбекистон Президенти мамлакатнинг 70 дан ортиқ фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларини «Келажак бунёдкори» медали ва «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирлади.

Бу ёшларни жамиятда ўзининг муносиб ўрнини ҳис этишга, янада яхши келажак яратиш ва Ватан равнақига, Янги Ўзбекистон қуриш ва унинг халқаро нуфузини оширишга салмоқли ҳисса қўшишга фидокорона ҳамда мардонавор интилишга ундайди.

Бизнинг компаниямиз Хитойдаги ўзбек тадбиркорларининг азалий ҳамкори сифатида Ўзбекистонда Президент раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни доимо қўллаб-қувватлайди.

Мавзуга оид

Руминия элчиси: Қадимий Наврўз байрамини...

Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Кристиан Чобану халқимизга Наврўзи олам байрами ...

Таиланддаги ватандошлар Давлат герби кун...

Таиландда вақтинча ишлаётган ватандошларимиз «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Ўзбек...

Жанубий Кореядаги ватандошлар: Ўзбекист...

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Жануб...

Сўнгги янгиликлар