Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

04/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Хитойдан муносабат: Овоз бериш имконияти нафақат конституциявий ҳуқуқ, балки Ватан келажаги олдидаги масъулиятли танловдир


ПЕКИН, 4 октября. /ИА «Дунё»/. Ўзбекистон Президенти сайловига Хитойдаги ватандошларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг Пекиндаги дипломатия ваколатхонасида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февраль куни “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ватандошларга мазкур қонунга асосан мамлакатимиз Конституциянинг 117-моддасига ўзгартириш киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар вакиллик органларига сайловлар октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланганлиги ҳақида ахборот берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 25 августдаги қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг чет давлатлардаги дипломатия ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 14 - Тошкент шаҳар сайлов округига қарашли 54 та сайлов участкаси ташкил этилгани маълум қилинди.

Учрашув якунида, ватандошларимизга овоз бериш имконияти нафақат уларнинг конституциявий ҳуқуқи, балки мамлакатимизнинг келгуси 5 йиллик йўналиши, Ватанимиз келажаги учун масъулиятли танлов экани алоҳида қайд этилиб, Хитойдаги овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча фуқароларимиз Пекин шаҳридаги элчихона ҳузуридаги 48-сайлов участкаси, Шанхай шаҳридаги Бош консулхона ҳухзуридаги 49-сайлов участкаси ва Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхона ҳузуридаги 50–сайлов участкасида овоз бериши мумкинлиги маълум қилинди.

Мавзуга оид

МСК қарорига мувофиқ яна 9 нафар халқаро...

Кеча Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича ИҲТ...

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)даги доимий ...

Лаҳор шаҳрида муддатидан олдин овоз бери...

Кеча Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бери...

Сўнгги янгиликлар