Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Июль/2022   Изоҳлар

Хитойдан муносабат: Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини намойиш этмоқда

ПЕКИН, 17 июль. /“Дунё” АА/. Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти (МОМИҲИ) директори Сайид Шакил Шах “Дунё” АА учун берган интервьюсида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюцияси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


– Мазкур резолюция барқарор ривожланишнинг долзарб вазифаларини ҳал этиш, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги мақсадларга эришиш йўлидаги навбатдаги катта қадам бўлди. Ўзбекистон бу жараёнларнинг асосий иштирокчиси сифатида уларни ҳал этиш йўлларига жиддий эътибор қаратиб келмоқда.

Республика ушбу махсус резолюция ташаббускори сифатида яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини намойиш этмоқда. Расмий Тошкент томонидан сўнгги йилларда илгари сурилган барча халқаро ташаббуслар жаҳон ҳамжамиятининг муносиб қўллаб-қувватлашига эришиб, Ўзбекистонни минтақавий ва глобал кун тартибининг жиддий ҳамда масъулиятли иштирокчиси сифатида намоён этмоқда.

Менимча, ҳужжатнинг долзарблиги, хусусан, қуйидаги омиллар билан боғлиқ:

Биринчидан, Марказий Осиё мамлакатларида денгизга чиқиш йўли йўқ. Ҳужжатда Вена декларацияси ва унинг 2014-2024 йилларга мўлжалланган денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар учун ҳаракат дастурини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар ҳамда уларнинг ноёб транспорт, транзит ва сармоявий салоҳиятини рўёбга чиқариш иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, савдо самарадорлигини ошириш учун транспорт ва транзит йўлакларининг муҳим аҳамияти таъкидланган.

Иккинчидан, сўнгги йилларда жаҳон иқтисодиёти пандемия, шунингдек, беқарор халқаро муҳит сабаб бўлган жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Бу омиллар ривожланаётган мамлакатларга катта таъсир кўрсатди. Шу нуқтаи назардан, ҳужжатда камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт инфратузилмасини кенгайтириш ва денгиз портларига олиб борадиган қулай, барқарор ва хавфсиз йўлакларни очадиган янги халқаро транспорт йўналишларини шакллантириш бўйича Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишнинг асосий қоидалари ўз аксини топгани эътиборга молик.

Ишончим комилки, мазкур резолюция Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор яратади, минтақада ижтимоий-иқтисодий ва транспорт-коммуникация муаммоларини ҳал этишга хизмат қилади, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлашга катта ҳисса қўшади.

Мавзуга оид

Брюсселдан муносабат: Самарқанд саммити ...

Альберто Туркстра, «Diplomatic World Institute» таҳлилий марказининг лойиҳа менежери...

Ҳамкорликнинг барча соҳалари халқ диплом...

Евроосиё халқлари ассамблеяси бош котибининг биринчи ўринбосари – Бош котибият раҳбари Све...

ИТСВ давлатимиз раҳбарининг «Ҳудудларда ...

Давлатимиз раҳбарининг «Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини...

Сўнгги янгиликлар