Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июнь/2022   Долзарб

Хитойдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг «БРИКС плюс» саммитида иштироки мамлакатнинг халқаро ривожланиш жараёнларининг муҳим иштирокчиси сифатида минтақавий ва халқаро нуфузи тобора ортиб бораётганидан далолат беради

ПEКИН, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Хитой эксперт доиралари вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «БРИКС плюс» саммитидаги нутқида илгари сурган таклифларининг аҳамиятини эътироф этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Чжан Дун, Хитой-ШҲТ минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорлик Пилот зонаси администрацияси  раҳбари:

-Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг фаол иштирокчиси, сўнгги йилларда мамлакат нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан кўп қиррали ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этиши ва минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни бойитиш бўйича эълон қилган ташаббуслари барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу йўналишда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик муҳим ўрин тутади, чунки мамлакатларимиз изчил ривожланиш кун тартибини фаол илгари сурмоқда.

Ўзбекистон Президентининг «БРИКС плюс» мулоқоти доирасида Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган инқирозли ҳолатлар шароитида глобал савдо ва инвестициялар тизими учун тўсиқларни бартараф этиш ва янги ишлаб чиқариш ва савдо-логистика занжирини яратиш, саноат кооперацияси бўйича лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш ва инфратузилмаларни модернизация қилиш бўйича ташаббуслари амалий иқтисодий самара беради, минтақалараро савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва Ўзбекистоннинг махсус иқтисодий зоналари негизида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун янги рағбат бўлиб хизмат қилади.

Хитой ишбилармон доиралари Ўзбекистонда яратилаётган янги бизнес имкониятларини диққат билан кузатиб бормоқда. Биз Хитой ва Ўзбекистон ўртасида саноат зоналари соҳасида амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, юқори технологияларни ўз ичига олган қўшма минтақавий лойиҳаларни яратишда давом этамиз.

Чжу Юнбяо, Ланьчжоу университети ҳузуридаги  «Бир макон, бир йўл» тадқиқот маркази директори:

-Ўзбекистон Президентининг «БРИКС плюс» саммитида қатнашгани мамлакатнинг халқаро ривожланиш жараёнларининг муҳим иштирокчиси сифатида минтақавий ва халқаро нуфузи тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Замонавий Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жадал ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйди, мамлакат очиқлик, прагматизм ва конструктивлик билан ажралиб турадиган фаол ташқи сиёсат олиб бормоқда.

Ўзбекистон Президенти БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро механизмлар доирасида халқаро кун тартибидаги долзарб вазифаларни ҳал этишда кўп қирралилик тамойилини акс эттирувчи муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда.

Инклюзивлик, кўп қирралилик ва очиқликка асосланган ҳамкорлик БРИКСда ўзаро муносабатларнинг муҳим тамойиллари ҳисобланади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташаббуслари, авваламбор, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини самарали амалга ошириш, пандемия шароитида иқтисодиётни тиклаш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш учун жуда муҳимдир.

Менимча, Ўзбекистон раҳбарининг инновацияларни жорий этиш, сунъий интеллект, рақамлаштириш ва интернет соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ташаббуси жуда долзарбдир.

Рақамлаштириш савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги механизми сифатида қаралади. Пандемия ва савдо алоқаларини тиклаш зарурати шароитида ривожланаётган мамлакатлар электрон тижорат, онлайн тижоратни қўллаб-қувватлаш, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ва экспортини кенгайтириш соҳасидаги ҳамкорлик учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошириши керак.

Шу билан бирга, мен ёшларни ҳар томонлама ривожлантириш ва таълим соҳасида шериклик алоқаларини ўрнатиш ташаббусини ҳам қўллаб-қувватлайман.

Ўзбекистон Президенти ҳақли равишда инсон капиталини ривожлантиришга эътибор бермасдан инклюзив ўсиш мумкин эмаслигини таъкидлади. Илғор фикрлайдиган ижодкор ва билимли ёшлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш жараёнида асосий кучга айланиши лозим. Ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши шароитида ёшлар ўртасида глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур.

Мавзуга оид

Акмал Саидов «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси у...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасинин...

Марказий Осиё халқаро институти директор...

Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров Туркия ҳамкорлик ва мувофиқ...

Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон раҳбар...

Малайя университетининг халқаро ва стратегик тадқиқотлар кафедраси мудири Рой Энтони Рож...

Сўнгги янгиликлар