Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Июнь/2022   Долзарб

Хитойдан муносабат: Ўзбекистоннинг БРИКС Олий ўқув юртлари лигасидаги иштироки мулоқотнинг таълим кун тартибини янада бойитади

ПЕКИН, 26 июнь. /«Дунё» АА/.  Хитой ижтимоий-сиёсий ва эксперт доиралари вакиллари «Дунё» АА учун интервьюларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг «БРИКС плюс» саммитидаги нутқида илгари сурилган долзарб масалаларни эътироф этди.


Чжан Чжифэн, Циндао университетининг Халқаро стратегик иқтисодиёт институти директори:

-Мен Ўзбекистон Президентининг инсон капиталини ривожлантиришга эътибор бермасдан инклюзив ўсиш мумкин эмаслиги ҳақидаги баёнотини қўллаб-қувватлайман. Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистон Университетлар лигаси ва Тармоқли университет каби БРИКС дастурларида иштирок этишдан манфаатдор эканлиги диққатга сазовордир. Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги иштироки БРИКС мулоқотининг таълим кун тартибини янада бойитади.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳар томонлама таълим имкониятларини кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратди. Бу янги Ўзбекистонда инсон капитали ва таълим ресурсларини оширишга хизмат қилишига ишончимиз комил.

Умуман олганда, Ўзбекистон раҳбари халқаро форумларда аниқ таклифлар билан сўзга чиқиб, таълим ва инсон капиталини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Дарҳақиқат, барқарор ривожланишнинг марказида айнан инсон капитали масаласи ётади, уларсиз барқарор ривожланиш ҳақида гапириш мумкин эмас.

Университетимиз таълим дастурларини амалга ошириш учун Ўзбекистон таълим муассасалари билан яқиндан ишлашга тайёр, шу жумладан «БРИКС плюс» доирасида.

Чжан Цинзи, Гуандун халқаро илмий ва технологик ҳамкорлик иттифоқининг МДҲ мамлакатлари  бўйича вице-президенти:

-Аввало, Ўзбекистонни «БРИКС плюс» форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда муваффақиятли иштирок этгани билан табриклайман. Унда Ўзбекистон раҳбари бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Улар, албатта, БРИКС мамлакатлари ва бошқа ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришни рағбатлантиришда муҳим ролm ўйнайди.

Гуандун халқаро илмий ва технологик ҳамкорлик иттифоқи Ўзбекистон билан таълим, технологик, инновацион ва тижорат соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр.

Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг мулоқот доирасидаги янги халқаро ҳамкорлиги Хитой ва «БРИКС плюс» мамлакатлари билан трансчегаравий савдо учун янги платформани шакллантиришни мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон билан таълим ва инсон капиталини ривожлантириш соҳасида яқин ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: Афғонистон иқтис...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун пойтахтимиздаги Конгресс холда ўз ишини бошлаган халқаро к...

БМТда Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йил...

Мамлакатимизнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақилли...

Акмал Саидов: Ўзбекистон ЕХҲТ билан серм...

Хабар берганимиздек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва ...

Сўнгги янгиликлар