Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июнь/2022   Долзарб

Хитойдан муносабат: Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий ташкилотлардаги фаол ўрни савдо, сармоя, хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни сифат жиҳатидан ривожлантиришга хизмат қилмоқда

ПEКИН, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Хитой эксперт доиралари вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” саммитидаги нутқи юзасидан “Дунё” ахборот агентлигига ўз фикрларини сўзлаб берди.


Денг Хао, Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ўрганиш маркази бош котиби:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” шаклида бўлиб ўтган Глобал ривожланиш масалалари бўйича юқори даражали мулоқотдаги иштироки муҳим воқеа бўлди ҳамда Хитойдаги эксперт ва таҳлил доиралари, жумладан, Марказимиз вакилларининг алоҳида эътиборини тортди.

Ўзбекистон Президенти нутқининг мазмунини диққат билан ўрганиб чиқдим. Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган БРИКС ва ШҲТ ўртасидаги амалий ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус ўзаро муносабатлар майдонини кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. ШҲТ ва БРИКСнинг ҳамкорликнинг устувор масалалари бўйича ўзаро алоқалари янги имкониятлар очади, хусусан, савдо-иқтисодий жараёнлар ва сармоя оқимини рағбатлантириши мумкин.

Тошкент ва Пекин ўртасидаги кўп томонлама форматлар, жумладан, “БРИКС плюс” механизми доирасидаги ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш Ўзбекистон ташқи сиёсатида мутаносиб, мувозанатли ва прагматик ёндашувни таъминлашнинг мантиқий давоми ва муҳим омилидир.

Ли Цзиго, Хитой Халқаро алоқалар академиясининг Евроосиё тадқиқотлари бўйича директори:

– “БРИКС плюс” саммити БРИКСга аъзо давлатлар ва ривожланаётган мамлакатларнинг устувор йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш истагини намойиш этди. Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги фаол ўрни, шубҳасиз, БРИКСга аъзо давлатлар ва олий даражадаги мулоқотнинг бошқа иштирокчилари ўртасида савдо, сармоя, хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни сифат жиҳатдан ривожлантиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда халқаро сиёсий ва иқтисодий вазият тобора кескинлашиб бормоқда, маҳаллий можаролар ва беқарорлик хавфи ортмоқда. Иқтисодий глобаллашув жараёни жиддий муаммоларга дуч келди, савдо протекционизми кучайди, минтақавий можаролар хавфи ортди.

Шу нуқтаи назардан, БРИКС мамлакатлари ва Ўзбекистон раислик қилаётган ШҲТ халқаро ҳамкорликнинг муҳим иштирокчилари сифатида дунёдаги тинчлик, очиқлик, инклюзивлик ва тараққиётни сақлашда янада фаолроқ роль ўйнаши керак.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг савдо-иқтисодий алоқаларни жонлантириш чора-тадбирларини кучайтириш, энг аввало, тўсиқларни бартараф этиш, янги ишлаб чиқариш ва савдо-логистика занжирларини яратиш, саноат кооперацияси лойиҳаларига сармоялар жалб этиш, инфратузилмани модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш ва савдо-логистика тармоқларини яратиш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, технологияларни узатиш ва инновацияларни жорий этиш, сунъий интеллект, рақамлаштириш ва биотехнологиялар соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир ташаббуслари катта қизиқиш уйғотмоқда.

Рақамлаштиришни ривожлантириш ташаббуси ҳам эътиборга лойиқ. Бу “БРИКС плюс” формати доирасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим двигатели сифатида қаралмоқда. Пандемия ва савдо алоқаларини жонлантириш зарурати шароитида барча томонлар электрон тижорат, онлайн-савдо, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ва экспортини кенгайтириш, 5G ва катта маълумотлар соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошириши керак.

Мавзуга оид

30 июнь — Халқаро парламентаризм куни...

Дунёда 30 июнь – Халқаро парламентаризм куни сифатида кенг нишонланади...

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон През...

Озарбайжон эксперт доиралари вакиллари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик т...

Ўзбекистон Президенти МДХМИ ректорини «Д...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар инст...

Сўнгги янгиликлар