Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Сентябрь/2021   Долзарб

Хитойдан муносабат: Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги биз учун ҳамма нарсадан устун


ПЕКИН, 28 сентябрь. /«Дунё» АА/. Хитойда истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган юртдошларимиз вакиллари «Дунё» АА мухбирига берган интервьюлари чоғида яқинда тузилган «Ватандошлар» жамоат фонди юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Лутфулла Тожибоев, Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги Ляньюньган шаҳрида жойлашганSt. Alban's International Schoolхалқаро мактабининг ўқитувчиси:

- Яқинда давлатимиз раҳбари ташаббускорлигида “Ватандошлар” жамоат фондининг ташкил этилгани келажакда юртим равнақига, мамлакатим ҳалқининг фаровонлигига ўз ҳиссамни қўшаман, деган эзгу ниятлар билан хорижий мамлакатларда таҳсил олаётган ёки меҳнат қилаётган барча ўзбекистонликларга янги куч-ғайрат ва катта ишонч бахш этди. Чунки Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги биз учун ҳамма нарсадан устундир.

Мазкур янги фонд дунёнинг кўплаб мамлакатларида истиқомат қилаётган ватандошларимизни қўллаб-қувватлашда ва улар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда кўприк вазифасини ўташига аминман.

Хориждаги юртдошларимизга эътибор қаратиш ва уларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган барча саъй-ҳаракатларнинг таг-замирида уларни эртанги кунга ишонтириш ва бу орқали юртимиз тинчлиги, Ватанимиз ривожига ҳисса қўшишдек эзгу ишга жалб этишга интилишининг мавжудлиги, шубҳасиз, катта эътиборга сазовордир.

Хориждаги ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан муносабатларни ривожлантириш замонавий Ўзбекистонимиз ташқи сиёсатида ўз ифодасини топаётгани барчамизни беҳад қувонтирмоқда.

Мавзуга оид

Япониядан муносабат: Тошкент халқаро кон...

Япония ривожланаётган иқтисодиётлар институти фахрий профессори Манабу Симизи...

Япониядан муносабат: Ўзбекистонда амалга...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи Япония ижтимои...

Германиянинг «Kroschke Holding GmbH & Со...

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бошқармасида Германияни...

Сўнгги янгиликлар