Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Август/2022   Ватандошларимиз

Хитойнинг Шэньси провинциясида ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

ПЕКИН, 17 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси вакиллари томонидан Сиан шаҳрида Шэньси провинцияси олий ўқув юртларида таълим олаётган ва турли компанияларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Бугунги кунда Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг қамровли ўзгаришлар жараёни, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибор билан боғлиқ маълумотлар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди. Шу ўринда Ўзбекистоннинг замонавий тараққиётида хориждаги ватандошларимизнинг ҳам алоҳида ўрни борлиги алоҳида қайд этилди.

Учрашув давомида Шэньси провинциясидаги ватандошлар билан биргаликда турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказишга келишиб олингани баробарида ватандошларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар ҳам берилди.

Мавзуга оид

Украинадан яна 253 нафар Ўзбекистон фуқа...

Польшанинг Катовице шаҳридан учган учинчи махсус самолёт Тошкент аэропортига келиб қўнди...

Ватандошларимиз хорижда маданият ва спор...

18 декабрь куни Таиланд “Prince Mahidol Hall” мусиқа саройида ўтказилган Таиланд филармони...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихон...

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентли...

Сўнгги янгиликлар