Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Август/2022   Ҳамкорлик

Хитойнинг Уси шаҳридан чиққан юк поезди Марказий Осиё томон йўл олди

ТОШКЕНТ, 15 август. /«Дунё» АА/. 13 август куни Шарқий Хитойда жойлашган Цзянсу провинциясидаги Уси шаҳридан чиққан юк поезди Марказий Осиё томон йўл олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Хитойда нашр этиладиган етакчи марказий расмий нашр - «Жэньминь жибао» газетасининг ёзишича, юк поездига 1 минг тоннадан зиёд юк жойлаштирилган. Улар, жумладан, умумий бозор қиймати 30 миллион юан (тахминан 4.4 миллион АҚШ доллари) миқдорига тенг бўлган маиший техника ва автомобиллар эҳтиёт қисмларидан иборат.

Поезд тахминан 20 кундан кейин Ўзбекистон ва Қозоғистонга етиб келади.

“Уси шаҳридаги Ғарбий логистика паркидагилар томонидан маълум қилинишича, пандемия бошланганидан кейин маҳаллий ташқи савдо корхоналари товарларни экспорт қилишда қийинчиликларга дуч кела бошлашган, юк ташувчи янги темир йўлининг пайдо бўлиши эса ушбу корхоналар учун янги имкониятларни яратмоқда”, деб ёзади «Жэньминь жибао» газетаси.

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси Шанхай ҳамкорлик ...

Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо мамлакатлар олий ауд...

Республика Акушерлик ва гинекология марк...

Республика Акушерлик ва гинекология маркази вакиллари Санкт-Петербургда ўтказилган репроду...

Ўзбекистондан Афғонистоннинг Ҳайратон ша...

Бугун Ҳайратон шаҳрида қардош Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими...

Сўнгги янгиликлар