Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Февраль/2021   Сайёҳлик

Хива шаҳридаги туризм коллeжи Туркиянинг Анталия туризм акадeмияси билан ҳамкорлик қилмоқда


ТОШКЕНТ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти хабарига кўра, Хива шаҳридаги туризм коллежи ва Туркиянинг Анталия шаҳридаги туризм академияси ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш бугунги кунда замон талабига айланган. Шу боис вилоятда  хориждаги етакчи ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Меморандумга асосан ўқув масканлари туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлади.

Мавзуга оид

Европалик журналистлар Ўзбекистоннинг ту...

Европа оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон ва унинг туризм салоҳияти ҳақида ахборот та...

Британиянинг “The Times” нашри журналист...

Британиянинг «The Times» газетасида журналист Анна Мерфининг мамлакатимизга ташрифи хотира...

Ҳинд компанияси Самарқанд ва Бухорода ме...

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича амалг...

Сўнгги янгиликлар