Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Март/2021   Иқтисодий дипломатия

Хоразм ва Буюк Британия тадбиркорлари инвестиция ва экспорт йўналишларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди


ЛОНДОН, 3 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан Хоразм вилояти Боғот туманидаги «Perfect Logistics» компанияси асосчиси Муҳаммаджон Абдилимов ва Буюк Британиянинг «AKS Service Group» компанияси бош директори Ваис Каис ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этилди. Тадбирда, шунингдек, Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Perfect Logistics» раҳбари фаолият йўналишлари, жумладан, мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, музлатиш усулида қуритиш технологияси ёрдамида таъм ва ҳидни ўзгартирмасдан меваларнинг фойдали хусусиятларини сақлаш бўйича тақдимот ўтказди.

Шунингдек, британиялик тадбиркорга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни биргаликда ташкил этиш соҳасидаги мавжуд инвестиция имкониятлари, хорижий инвесторлар учун яратилган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.

Онлайн-тадбирда инвестиция ва экспорт соҳаларида ҳамкорлик масалалари юзасидан келишувга эришилди.

2017 йилда ташкил этилган «AKS Service Group» компанияси мева-сабзавот маҳсулотларини улгуржи сотиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида консалтинг хизмати кўрсатишга ихтисослашган. 2019 йилда компания Ўзбекистон гилосининг биринчи партиясини Буюк Британияга импорт қилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Британия компанияси ра...

Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов ушбу мамлакатнинг “Wood Plc” компа...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Кеча Венгрия Бош вазири Виктори Орбаннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Тошкент ш...

Нурафшон шаҳар ҳокими Жанубий Корея - Ўз...

збекистон элчихонаси кўмагида Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес уюшмаси раисининг биринчи ...

Сўнгги янгиликлар