Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Ноябрь/2021   Ҳукумат

Хоразм вилоятида Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 13 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири.


Унда Оролбўйи ҳудуди аҳолисига кардиология ва кардиохихургия тиббиёт хизматларини кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадлари қайд этилган.

Жумладан, қарор билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Урганч филиали негизида Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди.

Марказ ҳудуд аҳолисига, шу жумладан Оролбўйи минтақасидаги ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларининг туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга ўз ихтисослиги бўйича юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади.

Марказнинг асосий вазифалари этиб  қуйидагилар белгиланди:

-ҳудуд аҳолисига, шу жумладан Оролбўйи минтақасидаги ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларининг туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларга ўз ихтисослиги бўйича юқори технологияга асосланган малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

-ўз ихтисослиги бўйича методик, технологик, даволаш ва профилактика сиёсатини амалга оширишга ҳамда клиник протоколларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш;

-Марказ тиббиёт ходимларининг касб даражасини ошириш;

-мавжуд тиббиёт техникалари паркининг доимий равишда янгилаб борилишини ва модернизация қилинишини таъминлаш, малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

-ўз ихтисослиги бўйича етакчи халқаро тиббиёт марказлари ва юқори малакали хорижий мутахассислар билан ҳамкорликни ташкил этиш  ташкил этиш, шунингдек, мутахассислар алмашинувини таъминлаш.

Бундан ташқари, Марказ етакчи хорижий ҳамда маҳаллий, шу жумладан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассисларини тизимли равишда жалб қилади.

Ҳукумат қарорига кўра, Марказ фаолиятини молиялаштириш имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, грантлар, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар  ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Қарорда аҳолига кўрсатиладиган бепул тиббий ёрдам Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган республика тиббиёт муассасаларига ажратиладиган маблағлар доирасида қопланиши назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Урганч филиалига тегишли Хоразм вилояти, Урганч тумани, Юқорибоғ қишлоғи Боғдорчи маҳалласи Шифонур кўчаси 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтади.

Мавзуга оид

Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикл...

Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот инс...

Давлат кадастрлари палатасининг қўшимча ...

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига ўзгарт...

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар, таъли...

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини янада ри...

Сўнгги янгиликлар