Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Сентябрь/2020   Маданият

Хоразмда Паҳлавон Маҳмуд ҳақида фильм суратга олинади


ТОШКЕНТ, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда буюк бобокалонимиз Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ҳақида “Афсонадаги ҳақиқат” номли бадиий фильм ҳамда Хоразм вилоятининг сўнгги беш йилдаги ривожланиш тарихи ҳақида ҳужжатли фильмни суратга олишни режалаштиряпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.

Паҳлавон Маҳмуд улуғ шоир ва мутафаккир. У 1247 йилда Хивада туғилган. Афсона ва ривоятларда уни кураги ерга тегмаган паҳлавон, шу билан бирга, пўстиндўз ва телпакдўз уста сифатида тасвирланади.  Паҳлавон Маҳмуд “Канзул ҳақойиқ” (“Ҳақиқатлар хазинаси”) номли маснавий ҳамда кўплаб рубоийлар муаллифи. Шоир ўз рубоийларини форс-тожик тилида битган.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги таркибида тузилган ишчи гуруҳ Паҳлавон Маҳмуд  ҳақида бадиий фильм ҳамда ҳужжатли фильмни суратга олиш ишларини бошлаш учун воҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиб, Хоразм вилоятидаги диққатга сазовор жойларда бўлди. Бугунги кунда намунавий талабларга жавоб берадиган тарзда реконструкция қилинaётган “Худойберган Девонов” кинотеатри фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

Бадиий фильмда Хоразм воҳасининг ўзига хос қадимий урф-одатларини кўрсатиб бериш билан бирга, ўша даврга хос миллий кийим-кечаклар, қурол-аслаҳалар базаси акс эттирилади. Паҳлавон Маҳмуд ҳаётини кўрсатиш билан бирга, минг асрлардан буён ўз тарихини сақлаб қола олган кўҳна Хива билан боғлиқ миллий ва қадимий обидалар, юрт бағрида етишиб чиққан файласуфлар ижоди ҳақида ҳикоя қилинади.

Паҳлавон Маҳмуд ҳақидаги бадиий фильм постановкачи режиссёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамидулла Ҳасанов, сценарий муаллифлари Анвар Эргашев, Юлия Медведовская ва Жасур Маҳмудов, постановкачи оператор Ҳабибулла Ҳасанов, рассом Ниғмат Жўраевдир.

Ҳозирги кунда фильмларнинг суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда. Фильм премьераси 2021 йил сентябрь ойида бўлиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид

Анқарада Алишер Навоий ижодига бағишланг...

Туркия Миллий кутубхонасида мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан буюк мутафакк...

Токиода япониялик фотосуратчининг Ўзбеки...

Токионинг Сугинами туманидаги оммавий спорт мажмуасида япониялик профессионал фотосуратчи ...

«Мамадали Топволдиев» бадиий фильми ижод...

Аввал хабар қилинганидек, «Ўзбеккино" Миллий агентлигида «Беларусфильм» Миллий киностудияс...

Сўнгги янгиликлар