Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Сентябрь/2020   Илм-фан

Хоразмда янги халқаро университет ташкил этилди


ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Урганч шаҳрида халқаро “Binary” университети ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу олий таълим даргоҳи Малайзиянинг “Binary” университети филиали ҳисобланади.

Филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалар ва фан дастурларига мувофиқ инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Филиалда бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари ҳамда магистратура бўйича кадрлар тайёрланади.

Мазкур олий таълим даргоҳи битирувчиларига Ўзбекистон ва Малайзияда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

Шунингдек, филиалда профессор-ўқитувчилар таркибининг 40 фоизидан кам бўлмаган қисми малакали хорижий профессор-ўқитувчилар билан тўлдирилади.

Филиал Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, А.Баҳодирхон кўчаси, 195-уй манзилидаги Урганч давлат университетининг бино ва иншоотларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Мавзуга оид

Мотуридий таълимоти радикаллашув ва дини...

Жорий йил 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси билан ҳамкорликда ...

Халқаро ислом академияси бакалавриатига ...

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июнда «Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабу...

Ўзбекистонда «икки диплом» модели асоси...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолия...

Сўнгги янгиликлар