Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Хорижда молиявий қиийнчиликка дуч келган ватандошларга диломатик ваколатхоналар қарз беради


ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири Жобир Хўжақулов.

 Қарорга биноан, Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом  тасдиқланди.

Молия вазирлиги мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган фуқароларга молиявий ёрдам кўрсатиш харажатларини 2021 йилда Ташқи ишлар вазирлигининг асосланган сўровига асосан хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларига қўшимча равишда ажратади.

Низом билан Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, уларнинг мамлакатга қайтиб келишини таъминлаш учун Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди.

Молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби ва уни қайтариш шартлари қуйидагилардан иборат:

 

Молиявий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси хориждаги муассасага қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:

-хорижий давлат худудида яшаш учун маблағларсиз қолганлик сабаблари аниқ баён этилган хориждаги муассасанинг раҳбари номига ариза (ўзи, агар мавжуд бўлса хотини (эри), вояга етмаган фарзандлари, шунингдек, унинг қонуний вакиллиги остидаги бошқа Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўрсатилади);

-ушбу фуқаронинг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжат ёки Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан берилган бошқа расмий ҳужжат;

-хотини (эри) ва фарзандлари ўртасидаги қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, унинг кузатувидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бўлган қонуний вакилликни тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса);

-молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳолатига алоқадор хорижий давлат ҳудудидаги ваколатли органлар ва муассасалар томонидан берилган расмий ҳужжат (агар мавжуд бўлса).

Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқароликка мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқотиб қўйилган бўлса ёки бундай ҳужжат мавжуд бўлмаса, молиявий ёрдам бериш бўйича ариза унинг шахси ва Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги тасдиқлангандан сўнг қабул қилинади.

Ўзбекистон фуқаросининг аризаси хориждаги муассасада бир иш куни ичида рўйхатдан ўтказилади.

Консуллик мансабдор шахси фуқаро томонидан такдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида бир иш куни мобайнида молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва зарур ҳужжатлар билан биргаликда уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун жўнатади.

Ташқи ишлар вазирлиги фуқарога молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ва консуллик мансабдор шахсининг хулосасини бир иш куни мобайнида консуллик муассасасига молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади.

Ўзбекистон фуқаросининг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш ва келишиш тартиб-таомиллари консуллик мансабдор шахси томонидан зарур бўлган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилиши шарт.

Молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг консуллик муассасаси ва фуқаро ўртасида қарз шартномаси тузилади.

Унга кўра, хориждаги муассасадан молиявий ёрдам олган шахс ушбу маблағларнинг ўрнини молиявий ёрдамни олган кундан эътиборан ўттиз кун муддатда қоплаш мажбуриятини олади.

Хориждаги муассаса томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси  Ўзбекистон ҳудудида қайтарилган тақдирда тузилган қарз шартномасида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республика бюджети “бошқа даромадлар турларига кирим қилиш” ғазна ҳисобварағига, республика ҳудудидан ташқарида қайтарилганда, қарз шартномасида кўрсатиб ўтилган хориждаги муассасанинг кассасига қайтарилади.

Хориждаги муассаса томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси белгиланган муддат ичида қайтарилмаган тақдирда, консуллик мансабдор шахси Ташқи ишлар вазирлигига ушбу Низомга мувофиқ ижро хати тақдим этади.

Ижро хати Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қарздорликни мажбурий ундириш учун Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга.

Шу ўринда молиявий ёрдам кўрсатиш қандай ҳолларда рад этилиши  мумкин деган савол пайдо бўлиши табиий.

Ҳукумат низомида бу борадаги саволларга ҳам аниқ жавоблар берилган.

Унга кўра:

-Ўзбекистон фуқароси консуллик округи ҳудудига қонунга хилоф равишда кирган бўлса;

-хориждаги муассаса жойлашган давлат судининг (ваколатли органининг) бажарилмаган шартнома мажбуриятлари мавжудлиги ёки бошқа асослар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чиқиб кетишига тақиқ тўғрисидаги қарор мавжуд бўлса;

-молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар яширилган ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этилган бўлса;

-илгари олинган маблағларнинг ўрнини қоплаш бўйича бажарилмаган мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда  ариза рад этилади.

Молиявий ёрдам кўрсатиш рад қилинган ҳолатларда консуллик мансабдор шахси ариза қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ариза берувчига рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатиши керак.

Молиявий ёрдам Ўзбекистон фуқароси ва унинг мамлакатимиз фуқароси бўлган оила аъзоларини Ўзбекистонга  қайтиб кетишини таъминлашга, ҳаёт учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим- кечакларни сотиб олиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш, республикага чиқиб кетиш учун кутиш вақтида турар жойга, юртимизга қайтиб келиш учун транспорт чипталари сотиб олиш учун кўрсатилади.

Мазкур низом талаблари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатлар худудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда ҳамда 2018 йил 12 сентябрдаги қарор билан тасдиқланган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Боку давлат университе...

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Боку давлат университети ректори Эл...

Алишер Навоий ғазаллари чуваш тилида янг...

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев Чуваш Республикасига амалий са...

Британиялик депутат Ўзбекистондаги янгил...

Элчи Саид Рустамов Буюк Британия парламентининг аъзоси - ҳукмрон консерватив партияси ваки...

Сўнгги янгиликлар