Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   COVID-19

Хорижга кетаётган исроилликлар COVID-19 билан касалланиш даражаси юқори бўлган олти мамлакатга бормаслик юзасидан тилхат беради


ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Хорижга учиб кетаётган Исроил фуқаролари COVID-19 билан касалланиш даражаси юқори бўлган олти мамлакатга, шу жумладан, Россияга бормаслик юзасидан тилхат бериши лозим бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

«Коммерсантъ» газетасининг маълум қилишича, “Жаҳонда коронавируснинг «дельта» штамми (COVID-19 ҳинд мутацияси) тарқалиб бораётгани боис Исроил ҳукумати хорижий мамлакатларга йўл олаётган фуқаролар устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди. Хорижга учиб кетаётганлар касалланиш даражаси юқори бўлган олти мамлакатга бормаслик юзасидан тилхат беришга мажбур. Бу рўйхатдан  Аргентина, Ҳиндистон, Жанубий Африка Республикаси, Мексика, Бразилия ва Россия ўрин олган.

Исроил ҳукумати томонидан билдирилишича, ҳозирги пайтда «дельта» мутациясининг тарқалиши, исроилликларнинг COVID-19 билан касалланиш даражаси юқори бўлган мамлакатларга бориши ҳамда қайтганидан кейин карантин қоидаларига риоя этмаслиги жуда катта хавф солиб турибди.

Газетанинг хабар беришича, пандемия бошланганидан буён Исроилда коронавирус билан қарийб 840 минг касалланиш ҳолати аниқланган, 6,4 минг киши ҳаётдан кўз юмган. Жорий йил 1 июлдан бошлаб Исроил COVID-19 вирусига қарши эмланган хорижликларнинг мамлакатга киришига рухсат беради.

Мавзуга оид

COVID-19: Чоршанба куни мамлакатимиз бўй...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, чоршанба куни Тошкент ва Нукус шаҳ...

COVID-19: Ўтган кеча-кундуз давомида Ўзб...

Шанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 485 тага ортиб, умумий...

Расмий: Ўзбекистонда 17 августдан барча ...

Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан ...

Сўнгги янгиликлар