Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


21/Апрель/2021   Саналар

Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш вазифалари белгиланди


ТОШКЕНТ, 21 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатда мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш вазифалари белгиланди.

Унга кўра, 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тасдиқланди.

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни дастурида назарда тутилган тадбирлар «Хотира бор экан – миллат барҳаёт», «Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч» шиорлари остида ўтказилади.

Шунингдек, ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уйлари таъмирланади.

Қарорга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий билимларга эга ходимларни бириктирган ҳолда доимий равишда патронаж хизмати йўлга қўйилади ва  улар республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборилади.

Ҳудудларда ҳокимликлар тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириши назарда тутилган.

Тошкент шаҳрида «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида, вилоятларда “Ватанпарварлар” боғларида байрам тадбирлари ташкил этилади.

Давлатимиз раҳбари қарорига кўра, байрам тадбирлари ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари вакилларининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган асосий маросимларга  келиб-кетиши тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.

Бундан ташқари, 2021 йил 9 май соат 21.00 да Тошкент шаҳрида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил этилади.

Мавзуга оид

Халқ ичидан чиққан қаҳрамон...

Соҳибқирон Амир Темур Кўрагон қурган буюк давлат ва унинг ворислари бўлган темурийлар салт...

Туғлуқ Темурхон билан учрашганимдан сўнг...

1336 йил 9 апрель куни йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асос...

Амир Темур – илм-фан ва бунёдкорлик ҳоми...

9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. Сана муносабати билан буюк бобокалон...

Сўнгги янгиликлар