Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Март/2020   Сайёҳлик

Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси «Чин қалбдан» хайрия акциясига старт берди


ТОШКЕНТ, 30 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз хусусий  туроператорлари ва отельерларининг аксарияти хорижий сайёҳларга юзага келган тўсиқларни енгиб ўтишда ёрдам бериб, коронавирус билан боғлиқ муаммоларни оператив ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасига асосланиб.

Хусусан, Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (ХСТУ) аъзолари томонидан “Чин қалбдан” хайрия акцияси ташкил этилди. Акциядан мақсад хорижий туристларга кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Акция доирасида ХСТУ аъзолари саъй-ҳаракатлари билан маълум миқдордаги маблағни йиғишга муваффақ бўлинди.

— Карантин даврида қийинчиликка дуч келган инсонларга кўмак беришга ҳаракат қилаяпмиз, — деди Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси Гулчеҳра Исроилова. — Шу боис Ўзбекистон туристик бизнес вакилларининг мувофиқлаштирилган имкониятларидан фойдаланиб, вазиятни яхшилашга ўз ҳиссамизни қўшишга, шунингдек тақдир тақозоси билан карантин кунларида мамлакатимизда қолаётган чет эллик сайёҳларни қўллаб-қувватлаш борасида барча чора-тадбирлар амалга ошираяпмиз. Агар мамлакатимиздаги хорижий сайёҳлар қандайдир қийинчиликларга дуч келаётган бўлишса, уюшманинг (+97) 727 20 04 телефон рақамига қўнғироқ қилиш ёки Telegram орқали мурожаат қилишини сўраймиз.

Мавзуга оид

Туризм соҳасида «Tourism. The Path to In...

IT Park, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Туризмни...

Жанубий Кореянинг “КАТА” уюшмаси сайёҳла...

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонасида ушбу мамлакатнинг Сайёҳлик...

Ўзбекистонга 2019-йилда энг кўп сайёҳ қа...

Маълумотларга кўра, 2019-йилда Ўзбекистонга 6 миллион 748 минг 500 сайёҳ келган...

Сўнгги янгиликлар