Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Январь/2023   Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги

ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий: 2022 йилда 240 дан ортиқ туроператорлар ва сайёҳлик агентликларини бирлаштирадиган ИҲТ туроператорлари тармоғи тузилди

ТОШКЕНТ, 23 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ўзининг буюк тарихий ва табиий диққатга сазовор масканлари билан ажралиб туради, деди  Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Хусрав Нозирий “Дунё” АА мухбирига берган эксклюзив интервьюсида.


“Ўзбекистон раислиги туризм соҳасида ҳам жуда фаол кечди, - деб таъкидлади ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий. - 2022 йил Ўзбекистон томонидан ИҲТнинг туризм бўйича 4-вазирлар учрашуви ташкил этилди. Бундан ташқари, ўтган йилда Озарбайжон, Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг 240 дан ортиқ туроператорлари ва сайёҳлик агентликларини бирлаштирадиган ИҲТ  туроператорлари тармоғи тузилди.

Биз минтақа улкан сайёҳлик салоҳиятига эга эканини яхши биламиз. Айниқса, Ўзбекистон ўзининг буюк тарихий ва табиий диққатга сазовор масканлари билан ажралиб туради. Шу боис биз Ўзбекистонни  2024 йилда Шаҳрисабз шаҳрининг ИҲТ туризм пойтахти этиб сайлангани билан қутлаймиз ва Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси жорий йил Самарқанд шаҳрида ўтказилишидан жуда мамнунмиз. Булар бутун дунё эътиборини Ўзбекистонга жалб қилади ва мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини олдинга етаклайди”.

 Интервьюнинг тўлиқ матни билан “Дунё” АА ресурсларида танишасиз.

Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Мавзуга оид

ИҲТ Бош котиби: Ўзбекистон ташаббусларин...

ИҲТ Бош котиби ва ушбу тузилмага аъзо мамлакатларнинг расмий вакиллари Ўзбекистоннинг ИҲТг...

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон раис...

Озарбайжон ТИВ Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Орхан Зейналов “Дунё” АА мухбири...

Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда ИҲТ туризм по...

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) сайтида ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг нав...

Сўнгги янгиликлар