Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Январь/2023   Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги

ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий: Ўзбекистон ўзининг глобал ва минтақавий миқёсдаги нуфузини сезиларли даражада мустаҳкамлади

ТОШКЕНТ, 23 январь. /«Дунё» АА/. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ўзбекистон раислигидан катта наф кўрди, деб таъкидлади ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий “Дунё” АА мухбирига берган эксклюзив интервьюсида.


“Ўзбекистоннинг ИҲТдаги фаол позицияси мамлакатнинг сўнгги йиллардаги ажойиб ривожланиш ҳаракатларининг бир қисмидир, - деди Хусрав Нозирий. - Шуни қайд этишни истардимки, Ўзбекистон ўзининг глобал ва минтақавий миқёсдаги нуфузини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Мен мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига гувоҳ бўлганимдан жуда хурсандман, унинг истиқболлари ва кутилаётган натижалар ҳам жуда яхши бўлишини қайд этишни истардим.

Ўзбекистон халқаро форумларда ҳам ўз етакчилик фазилатини намоён этди. Шу маънода ташкилотимиз кун тартибига янги ва ғайратли ташаббусларни киритгани туфайли ИҲТ Ўзбекистон раислигидан катта наф кўрди”.

Интервьюнинг тўлиқ матни билан “Дунё” АА ресурсларида танишасиз.

Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Мавзуга оид

ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий: Ўзбекисто...

Ўзбекистон Президентининг таклиф ва ташаббуслари муҳимлигини инобатга олган ҳолда, ИҲТ Кот...

Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорл...

Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири - «The Korea Post» журнали веб-сайтида 24 январ...

Эрондан муносабат: Ўзбекистоннинг ИҲТ р...

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги бош директори Саййид Жалолиддин Алавий Сабзеварий бугун Тошкент...

Сўнгги янгиликлар