23/Январь/2023 Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги
ТОШКЕНТ, 23 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг таклиф ва ташаббуслари муҳимлигини инобатга олган ҳолда, ИҲТ Котибияти уларнинг изчил амалга оширилишини таъминлаш учун тизимли саъй-ҳаракатларни бажарди, деб таъкидлади ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий “Дунё” АА мухбирига берган эксклюзив интервьюсида.
“Ўзбекистон Президентининг таклиф ва ташаббуслари муҳимлигини инобатга олган ҳолда, ИҲТ Котибияти уларнинг изчил амалга оширилишини таъминлаш учун тизимли саъй-ҳаракатларни бажарди, - деди бош котиб. - Ташкилот устувор йўналишларда, жумладан, савдони эркинлаштириш, савдо тартиботларини соддалаштириш ва савдо тўсиқларини бартараф этиш, транспорт алоқаларини яхшилаш, минтақанинг сайёҳлик салоҳиятини илгари суриш, энергетика алоқаларини мустаҳкамлаш ва экологик муаммолар, иқлим ўзгариши, ерларнинг деградацияси ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги каби долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича биргаликдаги ишларни жадаллаштирди”.
Интервьюнинг тўлиқ матни билан “Дунё” АА ресурсларида танишасиз.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)