Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Декабрь/2020   Долзарб

Иброҳимжон Мамасолиев: Конституция инсон манфаатлари кафолатидир


ПЕКИН, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Хитой олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олаётган Иброҳимжон Мамасолиев «Конституция менинг ҳаётимда» акцияси саволларига жавоб берди.

—      Конституция Сиз учун нимани англатади?

— Конституция инсон манфаатлари кафолатидир. Инсоннинг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва эркинликларини таъминланишининг ўзаги ва кафолатидир.

—     Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?

—Албатта, мен конституциявий ҳуқуқларимни биламан. Бизни барча ҳуқуқ ва манфаатларимиз Асосий қонунимиз билан белгиланган. Бош қомусимиз ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин, озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашимизнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.

—    Касб фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий тамойиллардан фойдаланасизми?

—Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонунларнинг устунлиги, шунингдек, мамлакатимизнинг барча фукаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар қонун олдида тенглиги белгилаб қўйилган. Буларнинг амалий натижаси кунлик ҳаётимизда мустаҳкам қарор топган.

—   Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

—Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун — 8 декабрь умумхалқ байрами ҳисобланади. Мазкур байрамни ҳар йили яқинларим билан биргаликда кўтаринки руҳда нишонлаймиз.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси ва ASK президенти ҳамк...

Ўзбекистон элчиси Бахром Ашрафхонов Озарбайжон Республикаси Тадбиркорлар (иш берувчилар) т...

Ўзбекистон делегацияси МАГАТЭ бош конфер...

МАГАТЭ Бош конференциясининг 64-сессияси Австрия пойтахтида ўз ишини якунлади. Бу галги та...

Хориждаги ватандошлар билан доимий мулоқ...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин ­Ҳамроев билан суҳбатимиз ...

Сўнгги янгиликлар