Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2023   Тарих

Иккинчи жаҳон уруши даврида Сталинградни ҳимоя қилган ўзбекистонлик Камолжон Турғунов хотираси қалбларда барҳаёт

ТОШКЕНТ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун Сталинград  қамалидаги ғалабага 80 йил тўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг йирик жанглардан бири — Сталинград мудофааси учун кечган жангларда қаҳрамонлик кўрсатган минглаб аскарлар орасида Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Бардамкўл қишлоғида туғилган ватандошимиз Камолжон Турғунов ҳам бор эди.

Яқинда “Сталинград” клуби аъзолари ва Волгоград вилояти Аёллар палатаси томонидан Камолжон Турғунов авлодларига йўлланган мактубда Волга бўйидаги шаҳарнинг ҳимоячилари орасида ҳамюртимиз кўрсатган қаҳрамонликнинг аҳамияти катталиги таъкидланган. “1942 йилнинг кузида у ва унинг сафдошлари 58 кун давомида Сталинграддаги машҳур Павлов уйини мардона ҳимоя қилган. Унинг сафдошларининг айтишича, сержант Камолжон Турғунов нафақат кучли аскар, балки меҳрибон ва ғамхўр инсон бўлган. Ўша қийин даврларда у охирги бурда нонини Павлов уйининг ертўласида  яширинган болалар билан бирга  баҳам кўрган. Камолжон Турғунов  барча болаларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ва уларни  Волга дарёсининг бошқа соҳилига эвакуация қилишга катта ёрдам кўрсатган», деб битилган мактубда.

Бугун Павлов уйида «Сталинград» клуби фаолият юритмоқда. Клуб Павлов уйи музейини ташкил қилган. Бу ерда  Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотирасига бағишланган кўплаб ҳужжатлар сақланмоқда. Қаҳрамон жангчилар ҳақида китоб нашрга тайёрланяпти.

“Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги хизматлари, бағрикенглиги ва меҳмондўстлиги кўплаб китоблар ва фильмларда муҳрланган. Уруш йилларида республика бир ярим миллиондан кўп кишини ўз бағрига олди. Биз қаҳрамонларимизни ҳеч қачон ёддан чиқармаймиз ва улар кўрсатган жасорат ҳақида ёш авлодга сўзлаб беришда давом этамиз. Биз серқуёш Ўзбекистон аҳолисига  тинчлик тилаймиз», деб таъкидланган мактуда.

Мавзуга оид

Ахсикент ёдгорлигидан Қорахонийлар даври...

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида тадқиқотлар олиб бораё...

Тошкентда генерал Андерс армияси ташкил ...

Пойтахтимиздаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида Ўзбекистон ҳудудида польшалик ...

Исроил матбуоти Иккинчи жаҳон уруши давр...

Исроилнинг инглиз тилида чоп этиладиган “The Jerusalem Post” газетасида “Исроил элчихонаси...

Сўнгги янгиликлар