Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2020   Буюк ғалабага 75 йил

Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг Қозоғистонга жўнатилган собиқ япон ҳарбийси вафот этди


НУР-СУЛТОН, 22 июнь. /Дунё” АА/. Қарағанда вилояти Актас қишлоғида Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг қуролсизлантирилиб уруш тугагунга қадар Қозоғистонда ушлаб туриш учун жўнатилган сўнгги собиқ япон ҳарбийси вафот этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Қозоғистонннинг оммабоп «Экспресс-К» ёшлар газетасининг хабарига кўра, Ахико Тецуронинг ёши 89 да эди. 

“Японияда туғилиб ўсган Ахико Тецуро 15 ёшида Жанубий Сахалиндаги ҳарбий ўқув юртига ўқишга кирган”, деб ёзади газета. 1948 йил уни жосусликда айблашиб, 10 йиллик қамоқ жазоси тайинлашади ва 60 минг нафар япон ҳарбийси қатори уни ҳам Қозоғистонга жўнатишади. Ахико умрини олти йилини Карлаг деб аталмиш меҳнат колониясида ўтказади. Кейинчалик у қамоққа олинган пайтда балоғат ёшига тўлмагани инобатга олиниб, амнистия билан озод этилади”, деб хабар қилган газета.

Тақдирнинг тақозоси билан япониялик амнистиядан сўнг Қозоғистонда қолади. У шу ерда иш топади ва ўзининг бўлажак рафиқаси Еленани учратади. Бугун уларнинг тўрт фарзанди, 11 нафар невара ва 5 та чевараси бор.

Деярли 50 йил ўтиб, унга Японияга сафар қилиш насиб этган.  

Собиқ япон ҳарбийсининг турмуш саргузаштлари ҳақидаги хабарлар Қозоғистонда катта шов-шувга сабаб бўлган. 2016 йил М.Авезов номидаги Қозоқ давлат академик драма театри саҳнасида «Актаслик Ахико» спектакли намойиш этилган эди, деб ёзади «Экспресс-К» нашри.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Москвадаги ғалаб...

21 июнь куни Москва шаҳридаги Қизил майдонда тайёргарликнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Ун...

Россиядаги архивдан Собир Раҳимов ҳақида...

Генерал-майор Собир Раҳимовнинг Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Марказий архивида сақ...

Муаллим… командир… қаҳрамон...

...1944 йилнинг 23 декабрь куни. Чехословакия ҳудудида олиб борилаётган жангларда катта ле...

Сўнгги янгиликлар