Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Июнь/2020   9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Иккинчи жаҳон уруши йиллари Уралда меҳнат фронтида қатнашган юртдошларимиз хотираси ёд этилди


ЕКАТEРИНБУРГ, 2 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси ходимлари Свердловск вилояти ва Ханти-Мансийск автоном округидаги ўзбек диаспоралари етакчилари билан Иккинчи жаҳон уруши йилларида Невьянск шаҳрида меҳнат қилган, ўта оғир меҳнат ва турли касалликлардан вафот этган юртдошларимиз мангу қўним топган жойни зиёрат қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маросимдаги нутқида келтирилган сўнгги маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон уруши йиллари республикамизнинг 6,5 миллион аҳолисидан 1 миллион 951 минг киши уруш фронтларига юборилган. Жангларда 538 мингдан ортиқ ватандошимиз ҳалок бўлган.

Республикамизнинг мард ўғлонлари уруш йиллари Урал завод ва фабрикаларида ҳам фидокорона меҳнат қилиб, фашизмга қарши курашга муносиб ҳисса қўшган. Хусусан, 1941-1943 йиллар Ўзбекистондан Урал корхоналарида ишлаш учун 155 мингдан ортиқ одам сафарбар қилинган. 1943 йил 15 апрелдаги маълумотларга кўра, Уралда фронт ортида меҳнат қилганларнинг  6,4 фоизини ўзбекистонликлар  ташкил қилган.

Урал корхоналарида меҳнат қилган ўзбекистонлик ишчилар урушдан сўнг юртимизга қайтиб, машинасозлик, саноат ва металлургия ривожига ҳисса қўшган.

Афсуски, уруш йилларида меҳнат фронтида қатнашган ва ўша ўлкаларда мангу қўним топган юртдошларимиз, уларнинг қабрлари тўғрисида етарли маълумот жуда ҳам кам.

Невянск шаҳридаги ўлкашунос олим Василий Замоткиннинг саъй-ҳаракатлари самарасида юртдошларимиз хотирасини абадийлаштириш чоралари кўрилмоқда. Ушбу мавзу мамлакатимиз тарихчиларини ҳам ўз тадқиқотлари билан иштирокини кутмоқда. Бу ўз ватанига қайтиб келмаган, аммо фашизм устидан ғалаба қозонишга муносиб ҳисса қўшган меҳнат фронти қаҳрамонларининг шахсини абадийлаштиришга ҳисса бўлиб қўшилар эди.

Мавзуга оид

Элимиз эъзозида бўлган собиқ жангчиларга...

Мудофаа вазирлиги Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати маълумотига кўра, Наманган вилояти Н...

“101 ватандош изидан” экспедицияси вакил...

Ўзбекистон – Германия – Нидерландия– Польша – Беларусь – Россия – Ўзбекистон йўналиши бўйл...

Россиядаги ўзбекистонлик талабалар бобол...

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши арафасида Жанубий Урал ...

Сўнгги янгиликлар