Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Май/2022   Саналар

Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага ўзбекистонликларнинг қўшган ҳиссасига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

 ТОШКЕНТ, 3 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан «Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабга ўзбекистонликларнинг қўшган ҳиссаси» мавзусида халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё »АА мухбири.


 Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган мазкур анжуманда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов барчани яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни табриклади. Қўмита раиси  бугунги тинчлик замони учун жангоҳларда қон кечган ота-боболаримизнинг мардонавор жасоратига тўхталиб, улар ва уларнинг яқинларига ўз миннатдорлигини билдирди. Тарихимизни синчиклаб ўрганиш, унинг қадрига етиш борасида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Президентимиз ташаббуслари билан Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги тарихимизни ўрганишда том маънода янги давр бошлангани таъкидланди. Хусусан, янги маълумотларга кўра, Ўзбекистондан 1 миллион 951 мингга яқин киши урушга сафарбар этилгани аниқлангани, ҳар уч нафар ўзбекистонликдан биттаси қўлига қурол олиб, фашизмга қарши жанг қилгани, 451 минг нафар юртдошимизнинг номлари ва тақдири шунча йиллар давомида эътибордан четда қолгани айтиб ўтилди.

Конференция иштирокчилари таъкидлаганидек, аслида бу ҳаётнинг ўзи бир синов. Ҳамиша эл-юрт манфаатини ўйлаб, юрт равнақи ва халқ осойишталиги учун умрларини бахшида этган инсонлар борки, ҳамиша эъзозга муносибдир.

Мавзуга оид

Польшадан табрик: Халқимизнинг бағрикенг...

Польшада таҳсил олаётган ватандошларимиз Наврўз байрами муносабати билан юртдошларимизга ў...

Японияда Наврўз байрами тантанали равишд...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида “Наврўз - ёшариш ва янгиланиш байрами” деб номланг...

Ўзбекистон-БМТ: тинчлик ва фаровонлик йў...

Ўзбекистон 1992 йил 2 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлди...

Сўнгги янгиликлар