Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Ноябрь/2021   Маданият

«Илҳақ» бадиий фильми «Листапад» халқаро кинофестивалида Бош мукофотни қўлга киритди


ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Беларусда бўлиб ўтган  «Листапад» халқаро Минск кинофестивалида Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Илҳақ» фильми иккита совринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

 Кинематография агентлиги маълумотига кўра, кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган «Илҳақ» фильми кинофестивалнинг Бош соврини ҳамда Беларусь Президентининг «Кинода маънавият ва инсонпарварлик ғоялари учун» махсус мукофоти билан тақдирланди.

Бундан ташқари, ушбу кинофестивалда ёш кинорежиссёр Муҳаммадали Искандаровнинг «Мен террорчи эмасман» фильми ҳам ҳайъат аъзоларининг махсус мукофотига муносиб кўрилди.

«Листапад» халқаро кинофестивали доирасида Муҳаммадали Искандаровнинг «Осиё арслони» (Азиатский лев) ҳамда Акбар Бектурдиевнинг «Узбечка» (Ўзбек қизи) янги кинолойиҳаларини Ўзбекистон кинематография агентлиги ҳамда «Беларусфильм» миллий киностудияси билан ҳамкорликда суратга олиш бўйича келишувларга эришилди. Фильмларнинг бир қисми Беларусь ҳудудида суратга олиниши кўзда тутилган.

 «Листапад» халқаро Минск кинофестивалида Болтиқбўйи мамлакатлари, Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатларининг сара фильмлари иштирок этади.

Мавзуга оид

«Ўзбеккино» ва «Беларусфильм» ҳамкорлиг...

Душанба куни «Ўзбеккино» миллий агентлигида «Беларусфильм» миллий киностудияси билан навба...

Хоразмда Паҳлавон Маҳмуд ҳақида фильм су...

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда буюк бобокалонимиз...

Туркиялик эксперт: Алишер Навоий мероси ...

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасид...

Сўнгги янгиликлар