Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Май/2021   Саналар

Илм эгаллайдиган, китоб ўқийдиган замон келди


ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/.  Бугун  ўзбек ва қорақалпоқ адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони,  Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳаёт бўлганда 92 ёшга тўлган бўлар эди.

Пойтахтимиздаги Тошкент давлат аграр университетида таниқли ёзувчи таваллуд санаси муносабати билан адабий кеча ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.  

Унда Тошкент давлат аграр университети ректори Ботиржон Сулаймонов, олий билим юрти доценти Сайёра Холмирзаева, Андижон қишлоқ хўжалиги  ва агротехнологиялар  институти доценти, ёзувчи Ҳабиб Сиддиқ, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Шолпан Кунназарова, адибнинг фарзандлари, ёш ижодкорлар ва талабалар иштирок этди.

Адибнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ хотиралар ёдга олинди.

Ботиржон Сулаймонов давлатимиз раҳбари раҳнамолигида ўзбек адабиёти обрўсини ошириш, ёзувчи ва шоирлар, ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни алоҳида таъкидлади.

- Барчамизга маълумки, Президентимиз  Шавкат Мирзиёев бундан роппа-роса бир йил аввал Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюриб, «Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак. Аждодларимиз меросини ўрганиш, буюк маданиятимизга муносиб буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитларни яратамиз», деган эдилар, -  деб қайд этди университет ректори.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш ва ҳар бир адиб учун ўрнатилган ҳайкал муайян бир олий ўқув юртига бириктирилиб, бу ерда очиқ дарслар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш вазифалари белгиланди. Ушбу вазифалар ижроси доирасида Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус, Термиз, Андижон  филиаллари  қорақалпоқ элининг асл фарзанди, атоқли адиб Тўлепберген Қаипбергенов адабий меросини ёшлар орасида тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Университетда ва унинг филиалларида адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган музейлар ташкил этилди. Уларда ёзувчининг фотосуратлари, ижодига мансуб китоблар, бошқа ашёлар жой олган. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб университет ва унинг филлиаллари талабалари учун Тўлепберген Қаипбергенов номидаги махсус стипендия жорий этилди.

Жорий йил 1-7 май кунлари Тўлепберген Қаипбергенов ижоди ҳафталиги  ўтказилди. Тадбир доирасида турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

 Бугун ўтказилган адабий кеча ниҳоясида Тўлепберген Қаипбергенов стипендиантларига гувоҳномалар топширилди. Ҳафталик доирасида ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди.

Дарҳақиқат, адабиёт ёшларни эзгу мақсадлар сари бирлаштирадиган таъсирчан кучга эга. Бугунги тадбир ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтириш баробарида уларда китоб ўқишга қизиқиш, бебаҳо меросимиз билан фахрланиш туйғуларини шаклантиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Туғлуқ Темурхон билан учрашганимдан сўнг...

1336 йил 9 апрель куни йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асос...

Cоҳибқироннинг бугунги котиблари...

Амир Темур ҳазратларининг мухлислари турли миллат ва дин вакиллари орасида ­ҳамиша бўлган....

Германиядан табрик: Байроқни ҳурмат қили...

Кеча мамлакатимизда Давлат байроғи куни кенг нишонланди. «Ўзбекистон Республикасининг давл...

Сўнгги янгиликлар