Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Июль/2020   Илм-фан

“Илмдан бошқа нажот йўқ”


ТОШКЕНТ, 16-июль. /«Дунё» АА/. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида нашр этилган шу номдаги ва бошқа китобларнинг тақдимотига бағишланган онлайн тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Онлайн тадбирда муаллифлар Ш.Умаров ва У.Муҳаммадиевнинг «Исломда ижтимоий иллатлар муолажаси», Б.Амонов ва Н.Қобиловнинг  «Имом Бухорий изидан», И.Даминовнинг  «Ота-она — ҳикмат, фарзанд — чироқ» ва ва У.Муҳаммадиевнинг «Илмдан бошқа нажот йўқ» китоблари тақдим этилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ҳамда олимлар, профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар иштирок этди.

Тақдимотни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов кириш сўзи билан бошлаб, бугунги кунда марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар, алломаларимиз меросини чуқур ўрганиш ва тадқиқ этиш, бу борада илмий рисолалар мунтазам чоп этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар фикр билдирди. У, шунингдек, муаллифларни янги нашрлар билан табриклади.

Шундан сўнг Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда нашр этилган китоблар бўйича муаллифлар самарали меҳнат қилганини таъкидлаб, унда илгари сурилган фалсафий қарашлар, чуқур таҳлилий ёндашувлар, аниқ манбаларга таянган ҳолда яратилганини ва ушбу китоблар ўқувчи тафаккурининг янада ошишига хизмат қилиши билан аҳамиятли эканини билдирди.

— Ҳақиқий илмга маънавият орқали эришилади, — деди М.Мирзо. — Китобга бўлган муҳаббат — бу, энг аввало, ватанга, оилага бўлган муҳаббатдир. Бугун олимларимиз, шоиру ёзувчиларимиз қаторида ёш, изланувчан тадқиқотчиларимиз ҳам халқимиз, қолаверса, ёшларимизнинг илм-маърифатли бўлишларида ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Уларни илм-зиё, маънавият тарғиботчилари десак, муболаға бўлмайди. Шу жумладан, мазкур тўртта китоб муаллифлари ҳам шундай шарафли мақтовга лойиқ.

Тадбирда мазкур китоблар бўича соҳа олимлари ўз фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини билдирди. Якунда ушбу китобларнинг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида чуқур ўрганилиши, ўқитувчилар томонидан дарслик сифатида фойдаланилиши тавсия этилди.

Мавзуга оид

Тошкент ахборот технологиялари университ...

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Жанубий Кореян...

Ўзбекистон талабалари Японияда архитекту...

Бу каби масалалар Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ва Фукуи университети вакилларининг...

Халқаро семинар Имом Мотуридий ижодига б...

Семинарда марказ илмий ходимлари, юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ...

Сўнгги янгиликлар