Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


04/Февраль/2020   Илм-фан

Имом Мотуридий асари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига совға қилинди


ТОШКЕНТ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари Отабек Муҳаммадиев ва Тоҳир Эвадуллаев Туркиядаги Фотиҳ Султон вақф университети, Ислом тадқиқотлари маркази (ISAM) ва Миср Араб қўлёзмалари институти ҳамкорлигида ташкил қилинган “Қўлёзма манбалар таҳқиқи” халқаро ўқув курсида малака ошириб қайтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Ёш ўзбек олимлари Туркиядаги қатор илмий-тадқиқот марказлари, қўлёзма фондлари ва кутубхоналарда бўлиб, ўз илмий-тадқиқот мавзуларига доир манбалар тўплаш билан шуғулланди. Шунингдек, улар Мармара университети ташкил қилган тадбирларда ҳам қатнашди.

Мазкур университет профессори Юсуф Шавқий Явуз буюк мутафаккир аждодимиз Имом Мотуридийнинг турк олимлари томонидан таржима қилинган 18 жилдлик “Таъвилотул Қуръон” асарини Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхона фондига ҳадя қилди.

Бу китоблар жорий йил март ойида Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуман олдидан муносиб туҳфа бўлди.

Мавзуга оид

Япониянинг яна бир университети Ўзбекист...

Япониянинг Кюсю университети Ўзбекистон талабаларини бакалаврдан кейинги босқич – магистра...

Инглиз тили бўйича халқаро стандартларга...

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томони...

АҚШнинг Огайо давлат университетида ўзбе...

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида давлат тилига бўлган ...

Сўнгги янгиликлар