Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Январь/2022   Илм-фан

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази билан Ҳамкорлик меморандумини имзолади

ЛОНДОН, 15 январь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази (ИМХИТМ) ва Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази (ОИТМ) ўртасида Ҳамкорлик меморандумни имзолаш бўйича онлайн-маросим бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Давронбек Мақсудов, илмий котиби Азиз Тожиев, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Низомий, директор ўринбосари Ричард Вейерс, стипендия дастурлари координатори Талал Ал-Азам ва бошқалар қатнашди.

Фарҳан Низомийнинг таъкидлашича, Ўзбекистон бой маънавий, маданий ва илмий меросга эга, ўзбек заминининг буюк алломалари ва мутафаккирлари ислом цивилизацияси ва жаҳон илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган. Шу муносабат билан Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази учун Ўзбекистоннинг ихтисослашган муассасалари билан илмий-тадқиқот ва шериклик алоқаларини ривожлантириш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.

Давронбек Мақсудов Марказий Осиёлик буюк мутафаккир ва алломаларнинг илмий меросини ўрганиш ва оммалаштиришда ҳар икки марказнинг мақсад ва вазифалари ўхшашлигини, бу йўналишда тажриба ва билим алмашиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашувда Меморандум бандларини амалиётга жадал тадбиқ этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар, хусусан, қўшма илмий семинарлар ташкил этиш, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчиларини Оксфорд ислом тадқиқотлари марказига стажировкага юбориш, нодир қўлёзмаларнинг факсимил нусхаларини олиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

 Жорий йил май ойида Имом Мотуридий илмий меросига бағишланган 2-халқаро онлайн-симпозиумга Оксфорд маркази вакиллари таклиф этилди.

Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази 1985 йил ислом ва мусулмон дунёси соҳасидаги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Ўзбекистонлик тадқиқотчилар ушбу марказда Имом Бухорий ва Имом Термизий номидаги махсус стипендия дастурлари доирасида мунтазам малака ошириб келмоқда.

Мавзуга оид

Покистонда Алишер Навоий ўзбек тили мар...

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси Пешовар университети қошидаги Алишер Навоий ўзбек ...

Тошкент давлат аграр университетининг Н...

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали ва Табриз давлат университети ўртаси...

Бельгиялик олим Қорақалпоғистонда балиқч...

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси таниқли олим, Гент университети профессори Патрик Со...

Сўнгги янгиликлар