Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Апрель/2021   Тадбирлар

Индонезияда Имом Бухорий номидаги масжид очилди


ТОШКЕНТ, 9 апрель. /«Дунё» АА/. Масжид Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси Эко Шри Маргианти ташаббуси билан барпо қилинган бўлиб, иншоот Гунадарма университети архитектор-талабалари томонидан лойиҳалаштирилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига таяниб.

 Мазкур масжид очилиш маросимида Ўзбекистон туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов онлайн шаклда иштирок этиб, нутқ сўзлади.  Индонезия  мусулмонлари томонидан улуғ муҳаддис Имом ал Бухорийнинг номларига масжид барпо қилиниши икки халқ ўртасидаги биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашини эътироф этди.

Масжид очилишида Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси Улуғбек Розиқулов табрик сўзи билан иштирок этди ҳамда масжид учун эсдалик совғалари тақдим этди.

Ушбу масжидни барпо этилишида Ўзбекистонда қўлланиладиган меъморий ечимлардан фойдаланилган. Масжид нақшлари Шоҳи Зинда зиёратгоҳидан андоза олинган бўлса, ғиштларни теришда Бухородаги Пойи Калон масжидига ўхшаш тарзда ёндашилган. Масжиднинг олд тарафида Ҳасти Имом мажмуасининг миноралар каби икки минора қад ростлаган.

Мавзуга оид

Тошкентда “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2021” ...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун “Ўзэкспомарказ” миллий кўргаз...

Ўзбекистон делегацияси «TIBO-2021» XXVII...

Бугун Беларусь пойтахтида «TIBO-2021» XXVII халқаро ахборот-коммуникация технологиялари фо...

V Халқаро конгрессда Ўзбекистон маданий ...

«Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш – замонавий босқичда” мавзуси...

Сўнгги янгиликлар