Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Февраль/2020   Тошкент халқаро инвестиция форуми

Индонезияда Тошкент инвестиция форумига бағишланган брифинг ўтказилди


ЖАКАРТА, 12 февраль. /«Дунё» АА/.  Индонезия пойтахтида жорий йил 5-6 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган I Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишлаб брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда Дунё мухбири.

 Тадбирда Индонезия ишбилармон доираси вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистонлик дипломатлар Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсати, шунингдек, форумни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этди.

Брифинг доирасида, шунингдек,  форум ва мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ҳақида тўлиқ маълумотлар жамланган махсус брошюра меҳмонларга тарқатилди.

 Анжуманнинг «савол-жавоб» қисмида иштирокчилар Ўзбекистон замонавий иқтисодиётининг ривожланиши ва чет эл инвестицияларининг натижадорлиги борасида қизиқди.

Хусусан тўқимачилик, кимё ва сайёҳлик соҳаларида ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик қилиш имконияти хорижий ишбилармонларда катта қизиқиш уйғотди.

Мавзуга оид

Муваффақиятли бизнес учун қулай имконият...

Жорий йил 5-6 март кунлари пойтахтимизда I Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. ...

Туркияликлар Тошкент халқаро инвестиция ...

Туркия пойтахтида Ўзбекистон Президентининг мамлакат парламентига Мурожаатномаси ва жорий ...

Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши не...

Бонн шаҳрида "Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши: долзарб лойиҳалар" мавзуида “давра суҳ...

Сўнгги янгиликлар