Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Август/2020   Жамият

Индонезиялик шериклар билан биргаликда дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди


ЖАКАРТА, 19 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси Улуғбек Рўзиқулов Индонезиянинг "Sido Muncul" компанияси раҳбарияти билан учрашди ва фармацевтика соҳасида сармоявий ҳамкорликни ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

“Sido Muncul” 1951 йилда ташкил этилган бўлиб, у Индонезияда ўсимликлардан дори воситалари ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан биридир. Компания ўз маҳсулотларини Сингапур, Малайзия, Филиппин, Афғонистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилади.

Учрашув давомида Индонезия компанияси ривожланиш стратегияси тўғрисида маълумот тақдим этди. Компания саратон, анемия, диабет, семизлик, юрак-қон томир ва бошқа касалликларни даволаш ҳамда олдини олишда ишлатиладиган 200 га яқин дори воситаларини ишлаб чиқаради. Компания вакилларининг фикрига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик бозор ҳисобланади ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун катта истиқболларни очиб беради.

Томонлар ўзаро қизиқиш ва илғор тажриба, хомашё базаси ва бизнесни ривожлантириш учун қулай шароит мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳудудида дори-дармон воситаларини, шу жумладан экспортга йўналтирилган қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олди. Индонезия компанияси, шунингдек, ўзбек асали, прополис, заъфарон, ялпиз ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирди.

Тадбирда эпидемиологик вазият барқарорлашгач, ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш учун "Sido Muncul" компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга сафарини ташкил қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Тошкентда Британия Кенгаши кўмагида янги...

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Британия Ке...

Ўзбекистон ўқув мажмуалари қуришда Малай...

«Gold Step Invest» қурилиш компанияси делегацияси Малайзия пойтахтида бўлиб, технопарклар ...

Низоларни судгача ҳал қилиш бўйича Апелл...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янад...

Сўнгги янгиликлар