07/Февраль/2023 Ҳамкорлик
ЖАКАРТА, 7 февраль. /“Дунё” АА/. Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов бошчилигидаги делегация аъзолари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида фаолият юритадиган “NET TV” телеканали вакиллари билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Самарқанд туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш орқали мамлакатимизга сайёҳлар оқимини ошириш масалаларида ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон ва Индонезиянинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда туризм соҳаларидаги алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида “NET TV” телеканали эфирига узатиладиган “Muslim Travelers” кўрсатувининг жорий йил рамазон ойидаги тўртта сонини Самарқанд зиёрат туризми салоҳиятига бағишлаш юзасидан келишиб олинди.