Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Ноябрь/2020   Жамият

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раҳбари халқаро анжуманда иштирок этди


ТОШКЕНТ, 18 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Москвада Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ташаббуси билан ташкил этилган омбудсманларнинг 4-халқаро илмий-амалий конференцияси ушбу мавзуга бағишланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази хабарига кўра, ушбу онлайн-форумда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Миллий марказ директори Акмал Саидов иштирок этди.

Анжуманнинг биринчи ялпи мажлиси «Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенцияси қабул қилинганининг 70 йиллиги: уни амалга ошириш борасидаги халқаро ва миллий тажриба» деб номланган бўлса, иккинчи ялпи мажлис «Пандемия сабоқлари: инсон ҳуқуқлари мезонларининг янги воқеликлари» мавзуси доирасида ўтказилди.

Халқаро илмий-амалий конференция ишида 18 та давлат омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари вакиллари, жумладан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев қатнашди.

 Акмал Саидов ўз маърузасида Ўзбекистоннинг пандемия шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш соҳасидаги тажрибаси ҳақида тўхталди.

Омбудсманларнинг 4-халқаро илмий-амалий конференцияси якунида мазкур анжуман қарори қабул қилинди.

 

Мавзуга оид

Германия компанияси Тошкент шаҳридаги ис...

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Германиянинг «Siemens AG» компанияси вакиллари билан учраш...

Тошкентда ноёб тиббиёт маркази барпо эти...

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида 8,1 гектарлик ҳудудда замонавий, энг юксак халқаро ...

Ўзбекистонда масжидлар сони 2 минг 73 та...

Ўзбекистонда масжидлар сони 2 минг 73 тага етди

Сўнгги янгиликлар